Ўсиб келаётган ёш авлоднинг маънавий олами ва маданий савиясини юксалтириш ёшларимизнинг миллий ва жаҳон мусиқа маданиятининг юксак намуналаридан кенг баҳраманд бўлиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва шу асосда мусиқий таълимни янада ривожлантириш, ўқувчиларга мусиқа, тасвирий, амалий ва рақс санъати билимларининг бошланғич асосларини ўргатиб, уларни санъат оламига етаклаш, иқтидорли ўқувчиларни шу соҳанинг ўрта-махсус билим юртларига кириш учун тайёрлаш ишларини кучайтириш йўлида мактабимиз жамоаси хам ўз эътиборларини оширдилар.
Мактаб бўлим бошлиқлари ўқув йили бошида режалаштирган, ҳамда маъмурият томонидан тасдиқланган иш режалари асосида иш олиб боришди.Ўқув йили давомида ҳамма бўлимларда бўлим йиғилишлари, ота- оналар йиғилишлари ва очиқ дарслар ўтказилди.
Республика миқёсида ўтказиладиган 2018 йил Озарбайжон Республикаси Баку шахрида Халқаро Мақом мусиқа фестевалида 29-сон мусиқа мактаби ўқувчиси Нишонов Шохрух 2-ўринни эгаллади. Республика болалар мусиқа ва санъат мактабларининг “Камалак юлдузлари” кўрик танловининг минтақавий саралаш босқичида Ананавий хонандалик ансамбили, Хореография ансамбили қатнашиб фахрли 1-2 ўринларни ва Вилоят якуний босқичида 2-3 ўринларни эгаллаган. Тойлоқ туман 29-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида “Анъанвий хонандалар”, “Диёр”дойрачилар, “Мохира” рақс ва болалар фольклор ансамбли ташкил этилган бўлиб ушбу ансамбллар байрам тадбирларида ўзларининг ижодий чиқишлари билан туман маданият ва санъат ривожига ўз хиссасини қўшиб келмоқда.
2019 йилда Самарқанд вилоятида ўтказилган болалар мусиқа ва санъат мактаблари ансамбиллари Республика танловида 29-сон БМСМ нинг аньанавий хонандалик ансамбили иштирок этиб фахирли 3 ўринни қўлга иритди. 2020 йил Самарқанд вилоятида “Академик эстрада ижрочилиги” Республик танлови худудий саралаш босқичида 29-сон БМСМ ўқувчиси Сайфитдинова Фариза 2-ўринни қўлга киритди.
Мактабда ташкил этилаётган тадбирларни кенг оммага ёритиш мақсадида тумандаги “Қўшчинор” газетаси билан хамкорлик йўлга қўйилган
Мактабимизда ўкувчиларни таълимга жалб килиш, дарс жараёнининг сифатини ошириш учун мактабда бир қанча ишлар ва тадбирлар ўтказиб борилди.
Ўқитувчилар ёш авлод қалбида мехр–мухаббат ва садоқат, ватанпарварлик каби инсоний фазилатларни камол топтириш, маънавий етук инсон бўлиб вояга етишлари учун бор имконларини ишга солмоқдалар. Ўқув йили давомида барча бўлимларда берилган топшириқлар ўз вақтида бажарилиб ижроси таъминланмоқда.
Жорий йил давомида туман хокимлиги ва вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан берилган барча топшириқлар ўз вақтида бажарилиб келинмоқда. Мактаб ўқитувчи ва ишчи ходимлари мактабда ўтказиладиган мавсумий хашар ва ободонлаштириш ишларида хам биргаликда хамжихат бўлиб фаол қатнашиб келдилар.